Биласизми?

Яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтинги эълон қилинди, унда Тошкент нечанчи ўринда?

“Mercer” компанияси таҳлилчилари хорижлик фуқаролар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтингини тузишди, деб ёзади Qalampir.uz. Мутахассислар дунёдаги 209 та шаҳарни ўрганиб чиқишган. Биринчи ўринни Гонконг шаҳри эгаллаган.

Гонконгда икки кишилик апартамент 7600 долларга тушади. Бир финжон кофе 7,74 доллар ва бир литр сут 3,78 доллар туради.

Иккинчи ўринга Токио, учинчи ўринга Цюрих лойиқ топилган. МДҲ давлатларидаги шаҳарлардан Москва 17-ўриндан жой олган.

Марказий Осиё мамлакатларидаги шаҳарлардан Ашхобод 43-ўринда, ундан анча пастда, 187-ўринда Олма-ота шаҳри ва 207-ўринда Бишкек шаҳри жой олган.

Рейтингга Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри ҳам киритилган. Тошкент ушбу рейтингда 209- ўриндан жой олган.