Биласизми?

Янги йил олдидан бозорларда нарх-наво қандай?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишда давом этмоқда. Бу ҳақда UZ24 хабар қилмоқда.

Бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 16 декабрь ҳолатидаги нархлари қуйидагича:

Ун

1 500 сўмдан 4 500 сўмгача 

Энг арзон нарх Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида ўткан ҳафтадаги нарх сақланиб қолган – 1 кг. 1-навли ун 1 500 сўмдан 2 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Андижон вилоятидаги Янги шаҳар бозори –  4 000 сўмдан 4 500 сўмгача. 

Макарон

2 500 сўмдан 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Нукус шаҳар марказий бозорида 2 500 сўмдан 5 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Тошкент шаҳридаги Чорсу деҳқон бозорида 4 500 сўмдан 5 500 сўмгача

Шакар

4 400 сўмдан 5 500 сўмгача 

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида 5 000 сўмдан 5 500 сўмгача. 

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Фарҳод деҳқон бозорида 4 400 сўмдан 4 700 сўмгача.

Ўсимлик ёғи

8 000 сўмдан 13 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Термиз шаҳар марказий деҳқон бозорида 8 000 сўмдан 10 500 сўмгача.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида 10 000 сўмдан 13 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

1 500 сўмдан 4 000 сўмгача

Аксарият бозорларда сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан харид қилиш мумкин. Энг арзони эса 1500 сўмдан сотилмоқда. 

Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри марказий деҳқон бозорида – 2 000 сўмдан 4 000 сўмгача.

Тухум

450 сўмдан 750 сўмгача 

Мамлакатимиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450-750 сўмдан харид қилиш мумкин.

Мол гўшти

26 000 сўмдан 43 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Термиз марказий бозорида 26 000 сўмдан 34 000 сўмгача

Энг қиммат нарх Тошкент шаҳридаги Миробод деҳқон бозорида 28 000 сўмдан 43 000 сўмгача

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 45 000 сўмгача 

Пойтахт бозорларида 1 кг. қўй гўшти 28 000 сўмдан 45 000 сўмгача сотилмоқда.

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги “Фарҳод” бозорида 1 кг. қўй гўшти 28 000 сўмдан 38 000 сўмгача. 

Энг қиммат нарх Тошкентдаги Миробод деҳқон бозорида 1 кг. қўй гўшти 28 000 сўмдан 45 000 сўмгача. 

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан 20 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Урганч шаҳар марказий бозорида 12 000 сўмдан 18 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Нукус шаҳар марказий деҳқон бозори ва Жиззах шаҳар марказий деҳқон бозорида 18 000 сўмдан 20 000 сўмгача.

Гуруч

3 500 сўмдан 13 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Фарҳод деҳқон бозорида 3 500 сўмдан 10 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Гулистон шаҳар марказий деҳқон бозорида 8 000 сўмдан 13 000 сўмгача.

Картошка

1 100 сўмдан 3 000 сўмгача 

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Чорсу деҳқон бозорида 1 100 сўмдан 2 000 сўмгача. 

Энг қиммат нарх Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон бозорида 2 500 сўмдан 3 000 сўмгача. 

Пиёз

500 сўмдан 1 800 сўмгача 

Энг арзон нарх пойтахт марказий бозорларида 500 сўмдан 1 500 сўмгача.

Энг қиммат нарх Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида 1 000 сўмдан 1 800 сўмгача. 

Сабзи

800 сўмдан 2 700 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги Фарҳод деҳқон бозорида 800 сўмдан 2 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Самарқанд шаҳри “Сиёб” деҳқон бозорида 2 000 сўмдан 2 700 сўмгача.

Помидор

3 000 сўмдан 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкентдаги Юнусобод деҳқон бозори ва Қўйлиқ деҳқон бозорида 3 000 сўмдан 5 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Навоий шаҳридаги “Саҳоват” МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозорида 5 000 сўмдан 15 000 сўмгача.

Бодринг

4 000 сўмдан 18 000 сўмгача

Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри “Сиёб” деҳқон бозорида 4 000 сўмдан 6 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида 16 000 сўмдан 18 000 сўмгача.