2 июлдан бошлаб Марказий банк томонидан 50 (эллик), 100 (юз), 200 (икки юз), 500 (беш юз) сўмлик тангалар кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади, деб ёзмоқда Kun.uz.
50 сўмлик танга
Янги намунадаги «50 so’m»лик танга никель қопламали пўлатдан тайёрланган, оқ рангда.
Танганинг олд томонида танга қиймати «50» рақами ва «so'm» сўзи билан ботиқ босма ҳарфлар билан босиб чиқарилади. Рақамнинг ҳар икки томонида дўппи миллий бош кийими кўринишидаги безак бўртма кўринишда тасвирланган.
Танга қийматининг ташқи айланаси бўйлаб 72 донадан иборат думалоқ шарсимон нуқталар бор.
Танганинг тескари тарафи марказида Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган. «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» сўзлари герб ташқи қирраси бўйлаб босма ҳарфлар билан ёзилган.
Герб остида «2018» рақамини кўрсатилган, у иккита бўртма нуқта билан чекланган - улар танга чиқарилган йилни билдиради.
Танасининг диаметри - 18,0 мм., қалинлиги 1,0 мм., оғирлиги - 2,0 г.
100 сўмлик танга
«100 so’m»лик танга никель қопламали пўлатдан тайёрланган, оқ рангда.
Танганинг олд қисмида Мустақиллик ва эзгулик монументи тасвирланган.
Монументнинг чап томонида танганинг қиймати «100» рақами ва «so'm» сўзи билан босма ҳарфлар орқали билдирилган.
Танганинг тескари тарафи марказида Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган. «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» сўзлари герб ташқи қирраси бўйлаб босма ҳарфлар билан ёзилган.
Герб остида «2018» рақамини кўрсатилган, у иккита бўртма нуқта билан чекланган - улар танга чиқарилган йилни билдиради.
Танга диаметри 20,0 мм., қалинлиги 1,0 мм., оғирлиги - 2,5 г.
200 сўмлик танга
«200 so’m»лик танга никель қопламали пўлатдан тайёрланган, оқ рангда.
Танганинг олд томонида Самарқанд шаҳридаги Шердор мадрасасининг ички томонидаги шер орнаменти тасвирланган.
Орнаментнинг пастки қисмида танга танга қиймати «200» рақами ва «so'm» сўзи билан билдирилган.
Танга қийматининг ташқи айланаси бўйлаб 72 донадан иборат думалоқ шарсимон нуқталар бор.
Танганинг тескари тарафи марказида Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган. «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» сўзлари герб ташқи қирраси бўйлаб босма ҳарфлар билан ёзилган.
Герб остида «2018» рақамини кўрсатилган, у иккита бўртма нуқта билан чекланган - улар танга чиқарилган йилни билдиради.
Танганинг диаметри 22,0 мм., қалинлиги 1,1 мм., оғирлиги - 3,3 г.
500 сўмлик танга
Янги намунадаги «500 so’m»лик танга никель қопламали пўлатдан тайёрланган, оқ рангда.
Танганинг олд томонида Тошкент шаҳридаги Халқаро Форумлар саройи тасвирланган.
Тасвирнинг пастки қисмида танга танга қиймати «500» рақами ва «so'm» сўзи билан билдирилган.
Танга марказида жойлашган тасвирнинг ташқи айланаси бўйлаб миллий тасвирий санъат намунаси айлана шаклида чизилган.
Танганинг тескари тарафи марказида Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвирланган. «O‘ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» сўзлари герб ташқи қирраси бўйлаб босма ҳарфлар билан ёзилган.
Герб остида «2018» рақамини кўрсатилган, у иккита бўртма нуқта билан чекланган - улар танга чиқарилган йилни билдиради.
Танганинг диаметри - 24,0 мм., қалинлиги 1,1 мм, оғирлиги - 3,9 г.
Муомалага чиқарилаётган 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар, муомаладаги пул белгилари билан бирга, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан амалга оширилувчи тўловлар бўйича чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
Тасдиқланган тартибга кўра, муомалада бўлиш муддати: - эски намунадаги 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалар ҳамда 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкноталар учун 2019 йилнинг 1 июлига қадар;
- эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкноталар учун 2020 йил 1 июлга қадар белгиланган.
Белгиланган муддат давомида ушбу банкнота ва тангалар қонуний тўлов воситаси ҳисобланиб, улар билан нақд пулдаги тўловларни амалга ошириш мумкин.
Ушбу тангалар ва банкноталар савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳа субъектларининг кунлик тушуми сифатида банк кассаларига топширилади ҳамда қайта муомалага чиқарилмайди.
Аҳоли қўлидаги эски намунадаги тангалар ва банкноталарни банклар орқали янги намунадаги тангаларга алмаштириб олишлари ҳам мумкин.
Эски намунадаги тангалар ва банкноталарни банклар орқали янги тангаларга алмаштириб олиш:
- 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалар ҳамда 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкноталар янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилган кундан бошлаб;
- эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкноталарни 2019 йил 1 июлдан бошлаб банк кассалари орқали амалга оширилади.