Биласизми?

Хитойлик эркакнинг 67 йиллик никоҳ туҳфаси

Шу йилнинг 14-феврал куни 84 ёшли хитойлик эркак хотини билан ўтказган 67 йиллик турмуши давомида биринчи марта аёлига кутилмаган совға тайёрлади. Меҳмонхона ёнидаги майсазорда эр-хотин ўз тўйлари юбилейини нишонлашаётган бир пайтда, меҳмонхона биносида “И лове ёу” (“Мен сени севаман”) ёзуви пайдо бўлди.

i01 “Биз жуда кўп қийинчиликлар ва жанжалларни бошдан кечирганмиз. Ҳали ҳам жанжаллашамиз ва бир-биримиздан ранжиймиз, лекин ҳеч қачон ажрашиш хаёлимизга келмаган” дейди хитойлик қария. Уларнинг бир армони бу аёлнинг сира тўй кўйлаги киймаганлиги ва у пайтларда расмий никоҳ маросими бўлмаганлиги экан. Яқин йилларда рафиқасининг соғлиғи ёмонлашиб борган, шу сабабдан у ногиронлар аравачасига михланиб қолган эди. Олдин ҳеч қачон ўз турмуш ўртоғига бирор романтик совға қилмаган ёки “Севаман” деб айтмаган эркак жудаям кеч бўлишидан аввал ўз рафиқасига ажойиб никоҳ маросими билан “қайта уйланди”.

У рафиқасини бағрига босиб, севги изҳор этди ва бу осиёлик катта авлод вакиллари учун жуда кам учрайдиган ҳолат саналади. Бу маросимни кузатиб турган одамлар ҳам ўз кўз-ёшларини яшира олишмади.

i02 Бинода кўрсатилган сўзлар шунчаки рақамли дисплейда акс этгани йўқ! Бу сўзлар меҳмонхонадаги 220 та хона деразаларидан таралган чироқ нурлари билан пайдо бўлди. Бу хоналар қариянинг бой набираси томонидан шу маросим учун алоҳида банд қилинган эди.

i03 Гарчи уларда никоҳни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса ҳам, ўртадаги муҳаббат уларни қаттиқ боғлаб турибди ва бу тантана эр ўз хотини билан ўтказаётган ҳар бир сонияни унутилмас қилишга бўлган ҳаракатининг яққол тимсоли бўлди.

Қадрли эркаклар, ўз турмуш ўртоғингизни хурсанд қилиш учун 67 йил кутиш ёки 220 та меҳмонхона хонасини банд этишнинг ҳожати йўқ. Бунинг учун бир дона гул ва бир оғиз ширин сўзнинг ўзи кифоя.

i04

Хориж матбуоти асосида Исломжон Абдумуҳторов тайёрлади