Авур Пакир Джайнулабдин Абдул Қалам (1931-2015) — ҳинд олими, фан ва жамоат арбоби. Доктор Абдул Қалам Ҳиндистон Республикасининг 11-президенти бўлиб, 2002-2007 йилларда фаолият кўрсатган. Оддий қайиқчининг ўғлидан президентлик даражасигача эришган олим мамлакат ёшларини илмий-маънавий йўлбошчиси, меҳнат орқасидан муваффақиятга айланишни исботлай олган тимсолга айланган.
Доктор Абдул Қаламнинг иқтибосларидан намуналар:
1. Орзу ушалишидан олдин сен орзу қилишга одатланишинг керак. Аммо унутма, орзу қилиш – бу хаёлларни тушда кўриш дегани эмас, балки бу одамга уйқу бермайдиган жараёндир.
2. Мақсад йўлида омадга эришишнинг ягона йўли – собитқадамликдир.
3. Эркак киши муваффақиятидан ҳузурланиши учун машаққатларга рўбарў келиши керак. Меҳнат азоби муваффақиятнинг ҳозирлигидан нишона.
4. Кимгадир зарба бериш уни мағлуб қилишни англатмайди. Ғалаба инсоннинг кўнглидан жой олиш билан белгиланар экан, кимгадир душманлигимиздан маъни йўқдир.
5. Бизнинг фарзандларимиз эртага фаровон яшаши учун биз бугунимизни қурбон қилишга иккиланмайлик.
6. Озод бўлмаган миллатни ҳам, инсонни ҳам ҳеч ким ҳурматга муносиб кўрмайди. Аввало биз озодликка шунинг учун муҳтожмиз.
7. Ҳаётдаги машаққатлар бизни вайрон қилиш учун эмас, ўзимизнинг яширин салоҳият ва имкониятимизни англашимиз учун бизга тўқнаш келади. Машаққатларга мукаммал инсон эканлигингизни билдириб қўйинг.
8. Қуёшдек порламоқ учун қуёшдек нур сочишни билиш керак.
9. Қалби юксак инсонлар учун дин, бу – дўстлар орттириш, осуда яшаш воситаси. Майда одамлар эса динни даҳшатли қуролга айлантиришади.
10. Кичик мақсад ҳам гўё бир жиноят – ўзингга қарши жиноят. Доимо ўзингга муносиб баҳо бер ва кичик эмас, юксак чўққини кўзла.
11. Тўғри, мен келишган одам эмасман. Лекин, келиша оладиган одамман. Гўзаллик юзда эмас, кўнгилда бўлади.
12. Модомики мамлакат коррупциядан ҳоли, гўзал тафаккурли инсонлар жамиятини қуришни хоҳлар экан, мен буни жамиятнинг учта аъзоси амалга оширишига қаттиқ ишонаман. Улар – ота-она ва ўқитувчи.
13. Яратган ҳам тинимсиз меҳнат қиладиганларга ёрдам беришини тушуниб етган бўлсанг керак. Бу ҳаётнинг энг ёрқин қоидаси.
14. Келажагингни ўзгартиришга қодир эмасдирсан, лекин феъл-атвор, одатларингни ўзгартириш қўлингдан келади. Бу эса ўз навбатида келажагингни ўзгартиради.
15. Ёмғир ёғиши билан қушлар инига, пана-пастқамга шошса, бургутларгина булут тепасига парвоз қиладилар. Хулоса: муаммолар бир хил, унга ечим топиш ёки топа олмаслик феъл-атворга боғлиқ.
16. Муваффақиятга бағишланган ҳикояларни ўқиманг: уларнинг мактубдан фарқи йўқ. Сиз муваффақиятсизликка учраганларнинг ҳаётини ўрганинг: улар хулосалар чиқаришингизга сабабчи бўлишади.
17. Гарчи, ўқув доскаси қора бўлса ҳам, у ҳар бир ўқувчининг умр йўлини ёритади.
18. Модомики, буюк бўлишни истар экансан, аввало миллатинг буюклиги йўлида хизмат қил.
Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси.