Саломатлик

Узоқ яшашнинг 10 йўли

Сизнинг ҳаёт тарзингиз соғлигингиз ҳамда узоқ умр кўришингизга улкан таъсир кўрсатади. Яхши фазилатларни, соғлом турмуш тарзини қабул қилиш ҳаёт давомийлигининг ошишига, мазмунан бойишига хизмат қилади. Бундай ҳаётни бошлашнинг эрта-кечи йўқ. Боиси умр йиллар билан эмас, моҳияти билан ўлчанади.

Қуйидаги 10 қоида самарали ва соғлом турмуш тарзи сари тўғри йўлдир

  1. Меъёрида ва соғлом овқатланиш саломатликнинг бош гарови. Таомномангизда асосан, дон-дундан ҳамда сабзавотлардан тайёрланадиган овқатларнинг бўлиши мақсадга мувофиқ. Меваларни ҳам канда қилманг. Таркибида ёғ-мой юқори, оқсилга бой бўлган сут ва гўшт маҳсулотларини кўп истеъмол қилишдан тийилинг.

  1. Бадантарбия ва парҳез ёрдамида тана вазнингизни меъёрида сақланг. Агар вазнингиз керагидан оғирлашиб кетса, сизда қон босими, қандли диабет, юрак хасталиклари билан оғриш эҳтимоли ҳам ошади.

 

  1. Ҳар куни камида 30 дақиқа машқ қилинг. Кундалик уй юмушларида ёрдамлашиш ҳам машқ қилиш билан баробар. Юрганингизда тез ва чаққон қадам ташланг, автомобилингизни ювинг, хонангизни чанглардан тозалаб, тартибга келтиринг ёки фарзандларингиз билан қувлашмачоқ ўйнанг. Машқлар рўйхатингиздаги машғулотлар сонини оширинг.

  1. Яхши дам соғликка ҳамдам. Катталар уйқусининг 7 соатдан 9 соатгача бўлиши тавсия қилинади. Тўйиб ухламаслик нафақат диққатингизни жамлай олмаслик, хотира сусайиши ҳамда ҳолсизликка олиб келади, шу билан бирга, у руҳий тушкунлик ва қандли диабет сингари сурункали касалликларни ҳам келтириб чиқаради.

  1. Тишингизни ҳеч бўлмаганда кун давомида икки маротаба фторид (тиш пастаси танлашга алоҳида эътибор қаратинг) моддасига бой тиш пастасида чўткалаб туринг. Тадқиқотчиларнинг фикрича, тиш касалликлари юрак хасталигига ҳам сабаб бўлади. Оғиз бўшлиғини соғлом тутиш чиройли табассум ва саломатлигингизни кафолатлайди.

  1. Автомобилга ўтирганингизда ўриндиқ камарларини тақиб олишни унутманг. Ҳамроҳларингизга ҳам буни маслаҳат беринг.

  1. Спиртли ичимликларни ичмаганингиз маъқул. Ҳеч бўлмаганда, ҳолингизга қараб иш тутинг. Замонавий тиббиётда бир кунда 340 граммдан ортиқ пиво, 141.75 граммдан ортиқ вино, 28.35 граммдан ортиқ ароқ ичиш тана учун зарарли экани исботини топган. Ичкилик саратон касаллигини келтириб чиқаради. Ҳомиладор аёлларга эса ичиш умуман мумкин эмас.

8. Чекишдан воз кечинг. Агар чексангиз, ҳозир буни тўхтатишнинг айни пайти. Тамаки тананинг деярли барча аъзоларини заҳарлайди. Чекувчилар чекмайдиган инсонлардан ўртача 14-15 йил кам умр кўришади. Ҳаёт шундоқ ҳам қисқа эканлигини ўйланг.

  1. Тананинг касалликка қарши кураш тизимини мустаҳкамлаб боринг. Зарур эмлашларни олишни унутманг. Катталарни эмлаш уларнинг ёши, саломатлик кўрсаткичи, касаллик тарихи ва бошқа омилларга кўра белгиланади. Шифокорингиз билан алоқани узманг.

  1. Руҳий тушкунликдан халос бўлиб, ҳаётингизни мазмунли ўтказиш учун ўзингиз севган иш билан шуғулланинг. Соғломлаштириш клубларига, жамиятдаги ижтимоий жараёнларда иштирок этиш, севимли машғулот танлаш кайфиятингиз юқорилигини таъминлайди. Китоб ўқиш орқали руҳни маънан тўйинтириш мумкин. Руҳий хотиржамлик идрок ва зеҳн тиниқлигига хизмат қилади ва танангиз сизга узоқ вақт хизмат қилади.

Умрингиз узоқ бўлсин!