Тошкентда потенциал ишсизлик даражаси 20 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати комиссиясининг ҳисоботига таянган ҳолда Регнум агентлиги маълум қилди.
Расмий маълумотда айтилишича, пойтахтда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1,5 миллион одамни ташкил қилади. Улардан фақат 1 миллион 100 минг нафари доимий иш ўринларига эга. 99 мингга яқин одам расман ишсиз деб тан олинган, 90 минг одам меҳант мигранти ҳисобланади. Ёшлар орасида 39 минг нафари иш излаётганлардир.
Аввалроқ меҳнат муносабатлари ва бандлик вазири Шерзод Кудбиев 2018 йилнинг шу кунига қадар Россияга Ўзбекистондан 1 миллионга яқин одам иш излаб кетгани тўғрисида маълумот берган эди.