“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг “Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси туроператорлар, агентликлар ва барча хоҳловчиларга Ўзбекистоннинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр ҳилиш хизматидан фойдаланишни таклиф қилди. “Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси ходими Жамшид Абдуллаевнинг айтишича, сайр қилишнинг дастлабки баҳоси соатига 18 миллион 200 минг сўм деб белгиланган.
Пойтахтдан Зарафшон тоғ тизмаларига парвоз қилиш ва қайтиш 5 соат давом этади. Вертолётга кўпи билан 16 сайёҳ олиниши мумкин. Демак, саёҳатчилар гуруҳи даставвал 91 миллион сўм йиғиши лозим бўлади, деб ёзади "Зарафшон" газетаси.
Шунингдек, авиакомпания аэродромдан фойдалангани учун 431 768 сўм тўлашига тўғри келади. Демак, гуруҳ Тошкент ва Зарафшондаги аэродромлар учун жами яна 863 536 минг сўм беришлари керак бўлади.
Ҳисоб-китобга кўра, саёҳат баҳоси жами 91 миллион 863 минг 536 сўмни ташкил этади. Гуруҳда 1 кишидан 16 (айрим вертолётда 20) кишигача бўлиши мумкин.
Яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, бу – дастлабки нархлар. Агар сиз турфирма ёки сайёҳлик агентликлари орқали сайр қилмоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳам хизмат ҳаққини тўлашингизга тўғри келади.
Нархлар маҳаллий саёҳлар ва хорижликлар учун фарқ қилмайди.