Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 14:00 да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида талабалар ўртасида “Нажотга шошилайлик” шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтади. Мусобақа 2 шарт бўйича ўтказилади:
Биринчи шартда иштирокчиларнинг азонни маҳорат билан айтиб бериши талаб этилади. Бунда ҳакамлар овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрлари бўйича баҳо қўядилар
Иккинчи шартда иштирокчилар билет асосида азонга доир фиқҳий саволларга жавоб берадилар. Хабарда, ҳакамлар жавобларнинг тўлиқ ва мукаммаллигига алоҳида эътибор қаратишлари айтилган.
Мазкур шартда иштирокчиларга қуйидаги фиқҳий савол ва топшириқлар берилади:
- Азоннинг макруҳларини санаб беринг - Азоннинг мустаҳабларини санаб беринг - Азоннинг суннатларини санаб беринг - Азоннинг шартларини санаб беринг - Иқоманинг шартларини санаб беринг - Магнит тасмаси орқали азон айтиш жоизми? -Далили билан айтиб беринг - Азонда таржиъ нима? Ҳукмини батафсил баён қилинг - Тасвиб нима? Ҳукмини баён қилинг - Аёл киши, мажнун ва мастнинг азонининг ҳукми қандай? - Бетаҳорат кишининг азон ва иқомасининг ҳукмини баён қилинг - Жунуб кишининг азон ва иқомасининг ҳукмини баён қилинг - Битта қазо намозининг азон ва иқомаси ҳукмини баён қилинг - Кўп қазо намозларига азон ва иқома айтишнинг ҳукмини баён қилинг - Сафарда ва масжид жамоатида азоннинг ҳукмини баён қилинг - Азон дуосини таржимаси билан айтиб беринг - Азоннинг жорий бўлиш тарихини қисқача баён қилинг (санаси, воқеаси) - Абу Маҳзуронинг таржимаи ҳоллари ҳақида маълумот беринг - Азоннинг зикри келган икки оятни айтиб беринг - Азоннинг луғавий ва истилоҳий маънольарини айтиб беринг - Фарз ва жума намозларига азон айтиш ҳукмини баён қилинг.
Мазкур мусобақани ўтказишда Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлик қилмоқда.