Саломатлик

Сизни белингизда ҳам шундай кулгич бўлса, омадли экансиз!

Белнинг орқа қисмидаги бу кулгичлар, яъни думалоқ ботиқлар аёлларда "Венера кулгичи" дейилса, эркакларда "Аполло кулгичи" дейилади.

Улар тос суягига туташ икки суяк бирикувида ҳосил бўлади. Бу каби ботиқлар одамга генетик омиллар туфайли ўтади.

Улар танада қоннинг яхши айланиши, танада саломатлик даражаси юқори эканидан, бел ва тананинг бақувватлигидан далолат беради.

Бел кулгичи тананинг мускуллар мавжуд бўлмаган қисмида жойлашган бўлгани боис уларни махсус машқлар ёрдамида пайдо қилишнинг имкони йўқ.

Аммо сизда тўлишганингиз туфайли ҳам улар кўринмай кетган бўлиши мумкин. Бунинг учун ёғлардан халос қиладиган машқларни бажаринг.