Тошкент шаҳридаги номи Сеулга ўзгартирилган собиқ Байналмилал кўчасининг Бешёғочдан Оқтепагача бўлган қисми таъмирланади ва пойтахтнинг энг чиройли масканларидан бирига айлантирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди, деб ёзади Daryo.uz.
Кўчанинг ташқи кўриниши ўзбек ва корейс архитектурасига хос бўлган рамзларни ва хусусиятларни ўзида мужассам этади ва икки халқ маданияти орасидаги кўприк сифатида хизмат қилади.
Янги бошланган ободонлаштириш ишларининг асосий мақсадларидан бири икки халқга хос бўлган ландшафт элементлари, ранглар гаммаси ва архитектурасидан келиб чиққан ҳолда умумий, бирлашган дизайн яратишдир.
Ҳозирда янги реконструкция лойиҳаси устида Жанубий Кореядан таклиф этилган мутахассислар ва Ўзбекистон архитекторлари ишламоқда.
Ҳокимлик инвесторларни мазкур лойиҳада иштирок этишга таклиф этган.