Биласизми?

Россияда ишловчи иммигрантлар рус тили имтиҳонидан озод этилиши мумкин

Россия Маориф ва фан вазирлиги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда,  унга мувофиқ мамлакатда яшаш ва ишлаш истаги бўлган хорижликлардан рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигини билиши бўйича билимини текшириш учун ягона тартиб ўрнатилади. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.

Иммигрантлардан имтиҳон олиш ўтган йилнинг 1 январидан мажбурий қилиб қўйилди. Мазкур текширувлардан жами 2.5 миллион киши ўтган.  Лекин, тизим холис бўлмаган, яъни тарафкашликка йўл қўйилган.

Шу муносабат билан,  вазирлик виждонсиз имтиҳон олувчилар учун 30 минг рубль,  юридик шахсларга эса 300 минг рублгача жарима солиш тартиби ишлаб чиқди.

Имтиҳондан ўтган иммигрантларга сертификат берилади ва бу ҳужжат беш йил эмас,  балки уч йил давомида амал қилади. Агар кимки сертификат олган бўлса, яна бир бор рус тилидан имтиҳон топширади.

Вазирлик яна бир масала устида бош қотирмоқда,  унга кўра, иккинчи давлат тили – рус тили бўлган республикалар фуқаролари мажбурий текширувдан озод этилиши мумкин. Тез кунда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Молдовадан келган фуқаролар имтиҳонлардан озод этилиш эҳтимоли бор.