Биласизми?

Рио-2016: Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистонга биринчи кумуш медаль келтирди

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Риодаги Олимпиаданинг 69 кг вазн тоифасидаги мусобақанинг финалида қозоғистонлик Данияр Еллусиновга кичик фарқ билан мағлуб бўлиб, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар шодасини биринчи кумуш медаль билан тўлғазиб қўйди, деб Kun.Uz ёзмоқда.

shahramfinal

Ғиёсов жангда одатдагидек шиддатли ҳаракат қилди, бироқ рақибининг ҳимояланишга асосланган тактикаси унга қўл келди.

Ғиёсовнинг Риодаги иштироки ҳақиқий кашфиёт бўлди десак, асло муболаға бўлмайди. У финалгача йўлда кўплаб кучли боксчилар, жумладан Олимпиада ва жаҳон чемпионлари устидан зафар қучди.

Ёш боксчимизга ёрқин иштироки учун миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида бундан ҳам юқорироқ марраларга эришишни тилаб қоламиз.