Бугун Рио-2016 Олимпиадасида бокс бўйича 69 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда марокашлик Муҳаммад Рабилга қарши рингга чиқди.
Kun.Uz'нинг ёзишича, 3 раунд давомида фаол ҳаракат қилган ўзбекистонлик спортчи биринчи раундаёқ рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Ҳакамлар 3 раундда ҳам унинг ғалабасини қайд этишди ва Ғиёсов финалга чиқди.
Унинг финалдаги рақиби қозоғистонлик Дониёр Елессунов ва франциялик Сулаймон Диоп Сиссоко ўртасида аниқланади.