Sports.uz'нинг ёзишича, Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасида бир қатор ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
Жумладан, Ўзбекистон терма жамосидан Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) ва Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг) тегишли равишда олтин, бронза ва кумуш медалларини қўлга киритиб, айнан бокс турнирида медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.
Мамлакатимиз термасидан сўнг 1 та олтин ва 1 та кумуш билан Қозоғистон терма жамоаси жой олган бўлса, учинчи ўринни Россия банд қилиб турибди (1 та олтин ва 1 та бронза).
Эслатиб ўтамиз, бокс мусобақаларида иштирок этаётган Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ва Фазлиддин Ғоибназаров (-64 кг) ўз вазнида ярим финалга чиқиб, камида бронза медалини нақд қилишган.
Улардан ёрқин ғалабалар ва олтин медаллар кутиб қоламиз!