Биласизми?

Рио-2016: Боксчимиз Рустам Тўлаганов бронза медалини қўлга киритди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида яна бир терма жамоамиз аъзоси ўз жангини ўтказди. Бу ҳақда Uz24.Uz ёзмоқда.

-91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рустам Тўлаганов ярим финал жангида рингга кўтарилди. Унинг рақиби жаҳон чемпиони, россиялик Евгений Тишченко бўлди.

Уч раунд давомида тенг кураш остида баҳс кечди. Лекин ҳакамлар Тишченконинг ғалабасини таъминлашди. Рустам Тўлаганов эса энди бронза медали билан тақдирланади.

Тўлагановнинг ушбу бронзаси Ўзбекистон делегацияси учун учинчиси бўлди. Унга қадар икки нафар дзюдочимиз - Диёрбек Ўрозбоев ҳамда Ришод Собиров бронза медалини қўлга киритишди.