Биласизми?

Рио-2016, бокс: Шаҳобиддин Зоиров финалга чиқди

Рио—2016 нинг 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров финал масаласини ҳал қилди, деб Kun.Uz ёзмоқда.

Ярим финалда Венесуэла вакили, 19 ёшли Ёэл Финолга қарши рингга кўтарилган Зоиров осонлик билан ғалаба қозонди. Якуний натижа: 30-26, 29-27, 29-27.

talo1 talo2 telo23

Энди унга финалда россиялик Миша Алоян ва хитойлик Ху Жиангуан жуфтлиги ғолиби рақиблик қилади. Финал 21 августга белгиланган.

Шаҳобиддин Зоиров Рио—2016 даги биринчи жангида ирландиялик Брендан Ирвинни, нимчорак финалда америкалик Антонио Варгасни, чорак финалда озарбайжонлик Элвин Мамишзодани енгганди.