Биласизми?

«Реал» - УЕФА Суперкубоги соҳиби!

Мадриднинг «Реал» клуби УЕФА Суперкубоги доирасида «Севиля»га қарши майдонга тушди ва иродали ғалабага эришди.

Учрашувда 3:2 ҳисоби қайд этилди ва ғолиб номини аниқлаш учун қўшимча бўлимлар ўтказишга тўғри келди. Гарчи учрашувда 21-дақиқада Асенсио ҳисобни очган бўлса-да, «Севиля» футболчиси Васкес тезда ҳисобни тенглаштирди, иккинчи бўлимда Коноплянка пеналтидан «Севиля»ни ҳисобда олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Сал бўлса андалусияликлар ғолиб чиқишлари ҳам мумкин эди. Бироқ 90-дақиқада Серхио Рамос ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимларнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганда эса Дани Карвахал гол урди ва Суперкубокни «Реал» олишига сабабчи бўлди

УЕФА Суперкубоги Реал – Севилья - 3:2 Голлар:  1:0 – 21 Асенсио, 1:1 – 41 Васкес, 1:2 – 72, пенальти Коноплянка, 2:2 – 90 Рамос, 3:2 – 119 Карвахаль. Реал Мадрид – Касилья, Рамос, Варан, Карвахаль, Марсело, Иско (Модрич, 66), Ковачич (Хамес, 72), Асенсио, Каземиро, Васкес, Мората (Бензема, 62). Севилья – Рико, Мариано, Колодзейчак, Пареха, Каррису (Рами, 51), Иборра (Краневиттер, 74), Кийотаке, Витоло, Нзонзи, Васкес, Вьетто (Коноплянка, 67). Огоҳлантиришлар:   Витоло (40), Карвахаль (84), Асенсио (86), Колодзейчак (90), Хамес (93). Четлатиш:  Колодзейчак (93).

Манба: Fut.uz