Биласизми?

Қанча эдигу қанча бўлдик: демографик ҳолатимиз рақамларда

1991 йили Ўзбекистон аҳолиси 20 млн. 708 минг кишини ташкил этган бўлса, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра нуфузимиз 31,5 млн. нафардан ошди.

demografiya_uzb

Жаҳон банкининг 2014 йил якунларига кўра аҳоли сони бўйича мамлакатлар рейтингида 189 та мамлакат орасида юртимиз 43-ўринда (рейтингда Ўзбекистон аҳолиси 30,743 млн. нафар деб кўрсатилган) қайд этилган эди.

population_uz

Манба: www.gov.uz

Давлат статистика қўмитасининг 2015 йилнинг январь—декабрь ойларидаги асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларга бағишланган маърузасида келтирилишича, 2015 йилнинг январь—декабрида туғилганлар сони 735,8 мингтани ташкил қилди ва 2014 йилнинг шу даврига (718,0 минг киши) нисбатан 17,8 мингтага кўпайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 23,5 промиллени ташкил қилди ва 2014 йилнинг шу даврига (23,3 промилле) нисбатан 0,3 промиллега кўпайди.

Ҳисобот даврида ўлганлар сони 152,9 мингтани ташкил қилди ва 2014 йилнинг шу даврига (149,8 минг киши) нисбатан 3,1 мингтага кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,9 промиллени ташкил қилди (2014 йил январь—декабрда — 4,9 промилле).

Ўлганлар умумий сонидан 58,9 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,6 фоизи ўсма касалликларидан, 5,9 фоизи овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 5,4 фоизи нафас олиш органлари касалликларидан, 6,6 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2015 йилнинг январь—декабрида бир ёшга тўлмаган 8,3 мингта болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 11,4 промиллени ташкил қилди (2014 йилнинг январь—декабрида — 10,8 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 59,0 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 23,2 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 9,1 фоизи – туғма аномалиялардан ва 3,4 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

2015 йилнинг январь—декабрида ФҲДЁ органларида 287,6 мингта никоҳ ва 29,6 мингта ажралиш рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 9,2 та никоҳ (2014 йилнинг тегишли даврида – 9,6 та) ва 0,9 та ажралишлар (2014 йилнинг тегишли даврида – 0,9 та) тўғри келади.

Population_pyramid_UZ

Ўзбекистон аҳолисининг ёш тоифаси, 2014 йилги маълумот

vkontakte-demographics-22-638

Дастлабки маълумотларга кўра, 2015 йилнинг январь—декабрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 139,6 минг кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 168,6 минг кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 29,0 минг кишига (2014 йилнинг шу даврида минус 38,5 минг киши) тенг бўлди.

Манба: Tafsilot.Uz