Пляж футболи бўйича мамлакат терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ҳисобида 190 очко бўлган Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 52-ўриндан жой олди. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси аввалгига нисбатан 1 поғонага пастлади. Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон ҳамон 10-ўринни эгаллаб турибди.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар рейтингида катта ўзгаришлар юз бермади. Эрон термаси 1688 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1237) ва Уммон (1003) кучли учликдан жой олди.
ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:
1 (6). Эрон – 1688 очко
2 (8). Япония – 1237 очко
3 (14). Уммон – 1003 очко
4 (18). БАА – 827 очко
5 (26). Ливан – 564 очко
6 (41). Хитой – 344 очко
7 (40). Таиланд – 354 очко
8 (43). Вьетнам – 308 очко
9 (48). Баҳрайн – 206 очко
10 (52). Ўзбекистон – 190 очко
Пляж футбол бўйича жаҳон рейтингини 3477 очко билан Португалия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғона Россия (3204) терма жамоасига тегишли бўлса, Бразилия (2738) термаси кучли учликка якун яасаган.
Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2013 йил февраль ойидан 2017 йил январь ойига қадар қайд этган натижалари ҳисобга олинган.