Биласизми?

Ўзбекистон электр энергияси ишлаб чиқаришни 3,6 фоизга оширди

2018 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон электр энергия ишлаб чиқаришни 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга оширди, деб ёзади Kun.uz.

Ҳисобот даврида, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат корхоналари томонидан тахминан 56,25 млрд. кВт /соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 24,8 млн. Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 1,1%га кўпдир.