"Тишинг соғлом – ичинг соғлом”, деган нақл бор халқимизда. Соғлом тиш истара безаги, узоқ умр гарови. Тишларимиз билан боғлиқ муаммоларни камайтириш учун биз уларнинг гигиенасига алоҳида аҳамият беришимиз ва қуйидаги тавсияларни бажариш керак бўлади.
Сут ичгандан сўнг тишни ювинг
Сут таркибидаги лактоза тиш эмалининг тез емирилишини таъминлаб берувчи воситадир. Шунинг учун сут ичгандан сўнг тишларингизни илиқ сув билан албатта ювишни маслаҳат берамиз.
Тишни овқатдан олдин ювиш лозим
Тишларни овқатланишдан кейин эмас, аксинча, ундан олдин ювиш керак. Бу тиш эмалини мустаҳкамлайди. Агар сиз тишларингизни овқат истеъмол қилиб бўлиб ювишни маъқул кўрсангиз, унда бу ишни овқатдан сўнг 1 соат ўтгач амалга оширинг. Чунки, шу вақт ўтгач оғиз бўшлиғида нордон таъм пайдо бўла бошлайди. Агарда бу жараённи 1 соат ўтмай амалга оширсангиз фойдаси бўлмайди, негаки нордон таъм 1 соат ўтгач барибир сезилади.
Тишлар фақат оппоқ бўлиши керакми?
Тишларнинг патологик сарғайиши яхши эмас. Аммо ҳаддан зиёд оқ тишлар ҳам тўлиқ соғлом бўлмайди. Гап шундаки, мустаҳкам ва соғлом эмаль ўз таркибида барча зарур минералларни жо қилади. Бу эса унинг сарғиш тусга киришига сабаб бўлади. Шунинг учун сарғиш рангли тишлар оқ тишларга нисбатан мустаҳкамроқ бўлади.
Оғизни чаювчи суюқликлар қандай бўлиши зарур
Бундай суюқлик таркибида спирт бўлса бу тавсия ҳам нотўғри. Афсуски, ҳозирги кунда 90 фоиз оғиз чайиш учун мўлжалланган суюқликлар спиртдан иборат. Бу оғизнинг шиллиқ қаватини қуритиб юборади. Тишларга зарар келтиради. Уларнинг ўрнига қайнатилган илиқ сув билан оғзингизни чайишни маслаҳат берамиз.