Биласизми?

Омаднинг саккиз сабаби

Ҳаётда ҳар биримиз бахтли, омадли инсон бўлишни истаймиз. Бунинг учун ўқиймиз, ўрганамиз, меҳнат қиламиз. Нима деб ўйлайсиз, муваффақиятга эришишнинг тилсими мавжудмикан?

Доимий равишда яхшироқ нарсаларни орзу қилиш ва унга эришиш инсонларгагина хос бўлган хусусиятлардандир. Масалан, булар қаторида мансаб пилла пояларидан муваффақиятли олға илдамлаш, саломатлик, инсонлар билан яхши муносабатда бўлиш ва ҳ.к лар шулар жумласидандир. Ушбу мақсадларга эришиш учун биздан куч сарфлаш ва унумдорликка етакловчи одатларни ривожлантириш талаб этилади.

Ҳар биримиз ўз мақсадларимизга эришишга қодирмиз. Шундай экан нима учун ҳаммамиз муваффақиятга эриша олмаймиз? Бунинг сири – ўзимизда баъзи одатларни шакллантиришдан иборатдир, шундай қилсангиз омад ва муваффақият калитига эришасиз!

Саккиз қадамли йўл

Ҳаётнинг ҳар жабҳаси: у ҳоҳ ҳаёт, ҳоҳ иш ва ёки мансаб бўлсин одатларимиз келажагимизни яратишда асосий вазифани бажаради. Қуйида келтирилаётган саккиз хил одат сизни муваффақият сари етаклайди…

1. Сабрли бўлинг

Нимагадир эришмоқчи экансиз, иштиёққа эга бўлишингиз даркор. Иштиёқлилик мақсадларингизга етишишингизда сизга куч баҳш этади ва унга эришишингизга ёрдам беради. Бажараётган ишингизни яхши кўришингиз – муваффақиятга эришиш калитидир.

2. Кучингизни реал баҳоланг!

Айтишларича, инсон кучи ва имкониятини бошқаларга қараганда яхши билади. Шундай экан, сиздан бошқа ким ҳам истакларингиздан хабардор бўлмоғи керак? Энг яхши бажара оладиган ишингизни аниқланг ва уни бажаринг, муваффақият сизнинг ортингиздан ўзи қувади.

3. Қаттиқ ишланг!..

Ҳеч нарсага осонликча эришилмайди. Астойдил меҳнат, давомийлик, ўзини бажараётган ишга баҳш этиш – муваффақиятингизнинг асосий қисмларидандир. Астойдил меҳнат ва ютуқларга эришиш учун кетказилган вақт унумдорлик билан фойдаланилган ҳисобланади ва келажакда бунга яраша ютуқ билан тақдирланасиз. Шунинг учун кутаётган натижангизни қилаётган меҳнатингиз билан таққослай билишингиз лозим.

4. Ўзгаларга устозлик қилинг!

Муваффақиятингизга оид билимларингизни бошқалар билан баҳам кўринг. Ўзингизнинг билимингизни бошқаларга ҳам ўргатинг. Ўзгаларга ёрдам бериш жуда муҳим. Бизнесингизда сиз билан биргаликда фаолият юритувчи инсонларга муваффақиятингиз ҳақида берилган маълумот унумдорликни оширишга ёрдам беради.

5. Мақсадларни фаоллик билан белгилаб олинг!

Мақсадларингизни белгилаб олмас экансиз, буюк натижаларга қандай қилиб эришасиз? Қадриятлар ва иштиёқингиз баланд бўлган йўналишларга қараб мақсадларингизни белгилаб олинг. Ундан кейин мақсадингизга эришиш қўлингизда бўлади. Муваффақиятга эришишда аниқ режа белгилаб олиш. Қандай қилиб асосий мақсадингизга эришишингиз мумкин? Мақсадингизни қадамларга бўлиб тақсимлаб чиқинг.

6. Аниқ муддат белгилаб олинг!

Муваффақиятга эришишнинг аниқ муддатини белгилаб олмасангиз, уни амалга ошиш вақтини қандай белгилайсиз? Ҳаққоний бўлиш бу ерда муҳим ҳисобланади. Муваффақиятга эришиш жараёни қанча вақт олади? Барча жараёнларни амалга ошириш учун ўзингизга етарлича вақт беринг.

7. Устувор мақсадларни белгилаб олинг!

Мақсадларингиз орасида устуворларини белгилаш жуда муҳим. Бир неча вазифаларни бажаришингиз керак бўлганида, қай бирини биринчи якунлаш кераклигини аниқлаш зарур. Вазифалар орасидан биринчи бўлиб долзарбларини бажаринг. Уни бажариб бўлгач, муваффақиятингизга эришиш учун янада яқинлашасиз. Дастлаб энг мураккаб ишни бажариш ҳам жуда муҳим. Кун давомида ғайратингиз камайиб бориши аниқ. Қийин ишни кун охирига қолдирсангиз, у бажарилмай қолиб кетиши мумкин.

8. Таваккалчиликка қўл уринг!

Таваккалчиликсиз ютуқ мавжуд эмас. Муваффақиятли бўлиш таваккалчиликка қўл уриш демакдир. Аммо ҳамма таваккалчиликлар ҳам ижобий натижага олиб бормайди. Унга қўл урар экансиз, муҳим бўлган ўрганиш жараёнида керакли малакага эга бўласиз.

Демак, муваффақиятга эришиш ҳам маълум одат ва кўникмаларни талаб этар экан. Ўйлаймизки, юқорида келтирилган саккиз хил одат бахт ва омадга эришишингизда сизга ёрдам беради.

Манба: Tafsilot.uz