Биласизми?

Омадли одамларнинг 13 қоидаси

Омадли одамлар ҳеч қандай сеҳр-жоду ишлатмайди. Улар шунчаки тушкунликка асир бўлмайди, улар ўз ҳаётларини назорат қила олади ва эртанга куни бугунгидан кўра яхши бўлиши учун интилади. Улар энг яхши, энг кучли бўлишга интилади, мақсадни аниқ қўйиб, меҳнатдан қочмайди. Муваффақиятларининг асоси ҳам шунда. Мутахассислар омадли инсонларни обдон ўрганиб, уларга хос қуйидаги қоидаларни қайд этишди.

1. Омадли одамлар ёмон нарса ҳақида ўйлашмайди. Аслида, сизу биз тўқнаш келган ёмон нарсалар ўй-фикрларимиз маҳсули. Улар тез хулоса чиқариш тўғри эмаслигини ҳам яхши билишади. Улар одамлардан шубҳаланишмайди(“Бордию унга ёқмасам, мен ҳақимда нима деб ўйлайди”, деган фикрга бормайди). Балки одамларнинг ишончини қозониш учун бор иқтидорини ишга солади.

2. Омадли одамлар ҳеч қачон ёлғон гапиришмайди. Сароб саналмиш ёлғонлардан йироқ ва хотиржам яшашга интилишади. Агар инсон позитив бўлса, у одамнинг кўзига тик қараб, гаплашади. Муаммоларини ҳал қилиш учун ўзларини оқлашмайди.

3. Омадли одамлар хафагарчиликларни юракда узоқ ушламайди. Чунки улар қалбдаги гина-кудурат, хафагарчилик салбий хиссиётларга сабаб бўлишини яхши билишади. Шунинг учун хафагарчиликларни дарров унутишга, воқеанинг моҳиятини англаб, уни эсдан чиқаришни одат қилишади.

4. Улар майда деталларни доим эсда тутишади. Маълумки, ҳаётдаги унча-мунча майда воқеа-ходисалар осон унутилади. Бироқ омадли инсонлар бундай қилишмайди. Улар ўзининг буюкликка эришишига ҳисса қўшган ҳар қандай яхшиликни қадрлайди, ёдда тутишади. Ва омад ана шундай яхшиликлар йиғиндиси эканини яхши билишади.

5. Омадли одамлар ўз ишига доим масъулия билан қарашади. Улар ўз бахтининг меъмори ўзлари эканини, ўзлари билан боғлиқ барча нарсаларга ўзлари жавоб бериши шарт эканини яхши билишади. Омадли одамлар ҳеч қачон кечикишмайди, автомобиллар тирбандлигини баҳона қилиб, ўзини оқлашга уринишмайди.

6. Омадли одамлар учун муаммонинг ўзи йўқ. Улар муаммоларни одамларнинг ўзи чақириб олади, деб ҳисоблашади. Шунинг учун ҳаёт мураккабликлари ҳақида ортиқча бош қотиришмайди. Улар ҳаётдаги турли ғов-тўсиқларни енгиб ўтиг энг яхши нарсаларга эришитиришини яхши билишади. Улар ўз меҳнатлари қадрига етишади ва имкониятларини янада кенгайтиришга интилишади.

7. Омадли одамлар қийин вазиятларга тез мослашади. Кўпчиликнинг фикрича, ҳаёт барбод бўлган умидлар, омадсизликка учраган ғоялар дайдиб юрадиган синган тақдирларнинг макони. Бироқ омадли одамлар имконсиз нарса йўқлигини, ҳар қандай вазиятда инсон ўзига мос шароитни яратиш мумкинлигини яхши билишади.

8. Омадли одамлар “ҳеч нарса”дан ҳеч нарса чиқмайди, деб ҳисоблашади. Улар қилинган оғир ва машаққатли меҳнатлари, кун келиб, албатта, мукофотланишини кутиб ўтиришмайди. Улар қатъий ва бир маромдаги интилишлари билан мақсад чўққисини забт этишади. Улар муваффақият ҳақида кўп ўйлашмайди, балки ўйлайдиган вақтларини ҳам меҳнатга сарфлашади.

9. Омадли одамлар умидсизликка берилмайди, зерикишмайди ҳам. Эслаб қолинг, ижод ва илҳом зерикиш сабабли барбод бўлади. Омадли одамлар эса теварак-атрофдан илҳом олади, руҳланади ва катта иштиёқ билан ўрганади.

10. Омадли одамлар ўз имкониятини юқори баҳолайди. Улар ўзларини бошқалар билан қиёслаб, солиштириб ўтиришмайди, балки ҳар кимда ҳар турли ўзига хос куч ва қобилият бор, деб ҳисоблашади. Улар қарама-қарши томонга, бошқаларнинг ишига ортиқча аҳамият беришмайди. Бор диққат-эътиборларини ўз ишлари ва ўз режаларига қаратади.

11. Улар омадсизликлардан ортиқча азоб чекишмайди. Позитив кайфият эгаларига омадсизликлар чикора. Улар муваффақиятсизликдан сабоқ чиқаришади. Кейинги ютуқлар йўлидаги кўмакчи, деб ҳисоблашади.

12. Омадли одамлар учун ҳаракат айни лаҳзадан бошланади. Улар ўтмишга кўп ҳам қарайверишмайди. Якунланган ишлар ва идеаллар, муваффақиятлар энди фойдасиз эканини яхши билишади. Масалан, сиз бугунги кун спорт билан шуғулланишни бошлаш ёки умуман бошқа ишлар старти учун жуда яхши кун эканини ўйлайсиз. Уларнинг фикрича эса, бирор нарсани бошлаш учун идеал вақт деган тушуча мавжуд эмас. Англаш керакки, айнан ҳозир, айни лаҳза ҳар ишни бошлашнинг энг яхши вақти.

13. Улар бекорчилар билан вақт ўтказишмайди. Омадли одамлар ўз атрофига позитив руҳият эгаларини, интилувчан инсонларни тўплашга, ана шундайлар билан мулоқот қилишга интилишади. Улар атрофидагиларнинг энг яхши, энг кучли, намунали бўлиши учун кўмак беришади.

Булар "омадли" деган нисбатга, улкан муваффақиятларга эришган инсонларнинг қоидалари. Эҳтимол, улар орасида ўзингиздаги мавжуд қарашларни ҳам топгандирсиз?! Ҳар ҳолда ўзини омадли сановчи ҳар қандай одамнинг тутумлари  бу қоидаларнинг айримлари билан ўхшаш экани табиий ҳол. Қолганларини ўзлаштириш учун эса ҳозир вақтингиз бор. Ахир, омадли одамлар айтишди-ку, "ҳар ишни бошлаш учун энг яхши фурсат - айни лаҳза", деб.

Интернет манбалари асосида тайёрланди.