Биласизми?

Олти ойда 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилди

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари оралиғида 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилди.

Россия Ички ишлар вазирлигининг статистика маълумотларига таянган ҳолда тарқатилган хабарларда айтилишича, бугунги кунда миграцион рўйхатга олинган ўзбекистонликлар сони 2 миллион 200 минг нафарни ташкил қилади. Улардан 75 минг нафари Россияда доимий яшаш рухсатномасига эга.

Аввалроқ охирги беш йилда Россия фуқаролигини қабул қилаётган ўзбекистонликлар сони икки баробарга кўпайгани хабар қилинган эди.

Масалан, 2012 йилда 13 минг 400 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилган бўлса, 2017 йилда уларнинг сони 23 минг 300 кишини ташкил қилган.

Ўзбекистон Россия фуқаролгини қабул қилаётган одамлар сони бўйича 5-ўринни эгалламоқда.

2017 йилда биринчи тўрт ўринни Украина (85,1 минг одам), Қозоғистон (40,7 минг), Тожикистон (29 минг) ва Арманистон (25,1 минг) эгаллаган.