Россияга меҳнат қилиш учун ташриф буюрадиган мигрантлардан тест олиш Россия таълим вазирлиги зиммасига юклатилиши мумкин, деб ёзмоқда Sputniknews-uz.com.
Москва ҳукумати Россияга меҳнат қилиш истагида ташриф буюраётган чет элликларни тестдан ўтказиш вазифасини янги давлат органи зиммасига юклаш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилади "Известия" нашри асосида Спутник Тожикистон.
"Таълим вазирлиги тестларни мураккаблаштирмаслик тарафдори бўлса-да, ҳозирда, ҳар бир регион тестларни мустақил равишда тузмоқда, шу боис, у ёки бу регионда бу масала борасида талаблар қандай бўлиши номаълум", деб таъкидлади ҳукуматдаги манба.
Бундан ташқари, тест олиш учун тўланадиган тўлов қийматини белгилаш ҳам Таълим вазирлиги зиммасига юклатиши эҳтимоли борлиги айтилмоқда.
Тест топшириш жараёнида қоидабузарликка йўл қўйган мигрантлар эса жарима тўлашга мажбур этилади, деб таъкидланган нашрда.
Тест топширган чет элликлар орасида Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил қилган(44%), ундан кейин Тожикистон (23%), Украина (11%), Озарбайжон (5%), Молдова(4%), Хитой, Арманистон ва Қирғизистон(3%дан) давлатлари туради.