Биласизми?

Ўзбекнефтгаз Хитойга кўпроқ газ етказиб беришга келишиб олди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Хитойнинг Хитой Миллий нефт-газ корпорацияси (CNPC) вице-президенти Хоу Цицзюнь бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

15 сентябр куни Ўзбекнефтгаз бош офисида Томонлар Ўзбекистонда қазиб олинган табиий газни қиш мавсуми ва 2019 йил мобайнида етказиб бериш, ҳамда “Ўзбекистон-Хитой” газ қувурининг 4-линияси орқали табиий газни етказиб бериш бўйича масалаларни кўриб чиқдилар.

Учрашув давомида CNPC вице-президенти Хоу Цицзюнь Мингбулоқдаги М-15 қудуғини синовдан ўтказиш натижаларини сабрсизлик билан кутаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Хитой томони Ўзбекистон Республикасининг истиқболли инвестиция блоклари бўйича геологик-қидирув ишларини олиб бориш соҳасидаги сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш таклифи киритилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон-Хитой” газ қувури бўйича лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилганлигининг 10 йил тўлди.

CNPC корпорацияси геологик-қидирув ишлари, углеводород хом-ашёсини қазиб олиш ва транспортировка қилиш, ҳамда табиий газ савдоси билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги нафақат Ўзбекнефтгаз АЖнинг узоқ муддатли ва ишончли ҳамкори, балки ўзбек компанияларининг асосий ҳамкоридир.