Биласизми?

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 463 млн долларга камайди

2018 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот берилди.

Жорий йилнинг июнь ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 463,1 млн АҚШ долларига пасайиши кузатилди. Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1303,50дан 1250,55 долл./тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири – 573,5 млн. долл.)

Олтин нархи пасайиши ҳисобга олинмаганда ялпи олтин-валюта захиралари 110,4 млн. АҚШ долларига ошди.

Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари

млн.АҚШ долларида

Кўрсаткичлар 01.01.2017 01.01.2018 01.04.2018 01.06.2018 01.07.2018
I. Ялпи олтин-валюта захиралари 26 428,8 28 076,9 28 494,0 28 123,6 27 660,5
   1. Хорижий валютадаги активлар 14 172,3 14 042,8 14 517,2 14 004,7 13 818,3
   2. Монетар олтин 12 256,6 14 034,1 13 976,8 14 118,9 13 842,2
II. Соф олтин-валюта захиралари 25 188,3 26 567,5 27 086,7 27 025,0 26 648,9