Биласизми?

Ўзбекистонлик Шерали Мамажонов чемпионлик камари учун жангда Бенавидисга ютқазди

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бокс оқшомида ҳамюртимиз Шерали Мамажонов ҳам рингга кўтарилди. Унинг рақиби америкалик Дэвид Бенавидис бўлди. Боксчилар қитъалараро WBC чемпионлик камари учун рингга чиқишди.

Афсуски, 8 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида Мамажонов техник нокаутга учради. Бу пайтда иккинчи раунднинг биринчи дақиқаси тўртинчи сонияси ўтиб бораётганди. Рефери Мора Рассел жангни тўхтатишга мажбур бўлди, деб ёзади Sof.uz.

Маълумот учун, Шерали Мамажонов профессионал фаолиятида бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 16та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 14тасида ғалабага эришган. Рақибларини 8 бор нокаутга учратган. Мағлубиятлари сони иккитага етди.

Унинг рақиби эса 17та жангнинг барчасида зафар қучган. Жангларнинг 16тасида рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Ўз вазн тоифасида дунёнинг 20 нафар кучли боксчиси қаторида эътироф этилади.