Биласизми?

Ўзбекистонда маиший техника нархлари ошиб кетди

Ўзбекистон Марказий банки июлда ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи қимматлашганини қайд этди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшни давлатлардан божхона орқали олиб келинаётган товарларнинг миқдори қисқарди ҳамда чегараланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўтказилган мониторинг натижаларидан маълум бўлишича, янги тартибнинг жорий этилиши маиший техника нархи ўсишига таъсир қилган. Хусусан, дазмоллар 3,1 фоиз, электр чойнаклар 2,4 фоиз, чангюткичлар 1,1фоизга қимматлашган.