Биласизми?

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пасайди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 19 сентябрь санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 14 сўм 65 тийинга тушиб, 8077 сўм 48 тийинни ташкил қилди. 1 евро қиймати эса 75,52 сўмга тушиб, 9646 сўм 13 тийин деб белгиланди.

1 Россия рубли эса 140.20 сўм этиб белгиланди, бу ўтган ҳафтага нисбатан 0.99 сўмга камдир. 1 фунт стерлинг 318.34 сўмга ошиб, 10979 сўм 72 тийинни ташкил қилди.

Эслатиб ўтиш керак, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.