Биласизми?

Ўзбекистонда доллар курси ўсишда давом этмоқда

Ўзбекистонда долларнинг миллий валютага нисбатан курси ўсишда давом этмоқда.

20 сентябрь куни валюта биржасидаги савдолар якунлари бўйича доллар курси 10 сўмга кўтарилди ва 8 088 сўмни ташкил этди.

Тижорат банкларида доллар курси 8 100 сўмни ташкил этди.

Kun.uz манбалари маълумотига кўра, кўплаб тижорат банкларида доллар 8 120 сўмдан сотиб олинмоқда, 8 180-8 200 сўмдан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг сўмга нисбатан янги курслари белгиланди.

Ўшанда АҚШ доллари 176,83 сўмга қимматлашди ва 8039,00 сўмни ташкил этди.