Биласизми?

Ўзбекистонда АҚШ бизнес ҳафталиги ўтказилади

2018 йилнинг 27 июль куни АҚШда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Жон Салливан билан учрашди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Учрашувда турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Маълум қилинишича, суҳбатда шу йилнинг кузида Ўзбекистонда АҚШ биpнес ҳафталигини ўтказиш тўғрисидаги ташаббус қўллаб-қувватланди.

Давлат котибининг биринчи ўринбосари АҚШ маъмурияти номидан Афғонистондаги тинчлик жараёни таъминлаш ва ушбу давлат халқини қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.