Биласизми?

Ўзбекистон валюта биржасида доллар ва евро ҳафтани ўсиш билан якунламоқда

Доллар биржада ҳафтани 7791 сўм, евро эса - 9301 сўмлик кўрсаткичда якунламоқда. Бундан Республика валюта биржаси маълумотлари дарак беряпти, деб ёзади Kun.uz.

Сўм ўтган ҳафта давомида АҚШ валютасига нисбатан 2 сўмга, мустаҳкамланди, еврога нисбатан 101 сўмга тушиб кетди.

Сўм бу икки валютага нисбатан Марказий банк курси бўйича ҳам пасайди - доллар 1,5 сўмга, евро - 27,5 сўмга қимматлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси апрель ойидан бери биринчи марта ўсгани хабар берилганди.