Биласизми?

Ўзбекистон Тожикистон билан 130 млн долларлик шартнома имзолади

16 август куни Ўзбекистон ва Тожикистон ишчи доиралари бизнес-форумда иштирок этишди. «Коммерсант» нашрида қайд этилишича, музокаралар якунига кўра умумий миқдори 133,2 млн долларлик ҳужжатлар пакети имзоланган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Томонлар нефть ва газ, металлургия, машинасозлик, электротехника, кимё, қурилиш ва бошқа соҳаларга доир келишувларга эришишган.

17 август куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон "Тожикистонда ишлаб чиқарилган" кўргазмасига ташриф буюришди ва мамлакат ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда компаниялари ютуқларининг намуналари билан танишишди.

Мазкур кўргазмада Тожикистоннинг 100 дан ортиқ йирик саноат корхоналари иштирок этди: «Талко Груп», «Гаюр цемент» ва «Мохир цемент», «Фароз», «Шири Душанбе», «Ангишт» ва «Намаки Ашт ва Ходжмумин», «Колинхои Кайроккум», «Амири», «Маколли», «Оби зулол» ва бошқалар шулар жумласидандир.