Биласизми?

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги учрашувни 23 март куни ўтказади

Футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон Чемпионати Россияда ўтказилишидан хабарингиз бор. Айни вақтда мазкур чемпионатнинг саралаш босқичи ўйинлари ўтказилмоқда. Саралаш босқичларида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 23 март куни Малайзияда навбатдаги ўйинда суриялик футболчиларга қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.

ЖЧ-2018 турнири “А” гуруҳи 6-тури доирасидаги Ўзбекистон-Сурия ўйинини БААдан ҳакамлар гуруҳи бошқариши тасдиқланди. Бош ҳакам Абдулла Муҳаммад Ҳасан бўлса, унга қанотларда Муҳаммад ал-Ҳаммадий ва Ҳасан ал-Маҳрий ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Аҳмад Ҳамис ал-Нақбий.

Фурсатдан фойдаланиб, 23 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да ўтказиладиган ўйинда Ўзбекистон терма жамоасига омад ва муваффақият тилаймиз. Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 турнири саралаш босқичининг 5-туридан сўнг 9 очко билан 3-ўринда бормоқда. Сурия эса 5 очко билан 4-қатордан жой олган.

Дурдона Расулова