Биласизми?

Ўзбекистон олтин-валюта захираси йилнинг I чорагида 417 млн долларга ўсди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси жорий йилнинг I чорагида 28,1 млрд доллардан 28,5 млрд долларгача ошди (417 млн долларга ўсиш). Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Нақд хорижий валюта ва депозитларнинг умумий миқдори 466,4 млн долларга ошди, ундан 384,5 млн доллар, асосан, қимматбаҳо металлар сотуви ҳамда 82 млн долл. валюталар курсининг ижобий ҳисобига ошди.

Олтин кўринишидаги резерв активларининг қиймати олтиннинг жаҳон бозоридаги қиймати ортиши оқибатида 296,6 млн долларга ўсди.

Резерв активларининг 354 млн доллар миқдоридаги бошқа ўзгаришлари олтиннинг сотиб олиниши ва сотилиши ўртасидаги фарқ натижасидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилгани хабар берилганди.