Марказий банк АҚШ доллари нархининг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди ва унга кўра долларнинг нархида яна пасайиш кузатилди.
1 АҚШ долларининг нархи 2018 йилнинг 7 июнь кунидан бошлаб 7944.07 сўмни ташкил этиб, бир ҳафта олдинги нархга қараганда 38.18 сўмга арзонлашди.
Евронинг нархи эса 36.53 сўмга пасайиб, 9262.79 сўмни ташкил этди. Фақатгина рубл нархи кўтарилди. 1 рубл 127.73 сўмни ташкил қилгани белгиланди. Бунда рубл бир ҳафта олдинги нархга нисбатан 0.16 сўмга қимматлади.