Колумбия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича таклиф билан чиқди, деб хабар берди championat.asia.
“Колумбияликлар ЖЧ-2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан ўйнашни истади. Бироқ ЎФА ушбу таклифга рад жавобини берди”, - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, рад жавоби берилишининг бир қатор сабаблари бор.
Ўзбекистон терма жамоаси 8 июнь куни Монтевидео шаҳрида Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Колумбия 12 июнь куни Россиянинг Қозон шаҳрига етиб бориши керак.
“Терма жамоамиз Уругвайдан қайтиб келишига вақт жуда кам эди. Бундан ташқари 10-12 июнь кунлари Суперлигада 15-тур баҳслари бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.