Ўзбекистоннинг 2018 йил январь - июнь ойлари учун ташқи савдо айланмаси 17,7 миллиард АҚШ долларига тенг бўлди. Шу жумладан – экспорт 7,8 миллиард доллар, импорт – 9,9 миллиард долларни ташкил қилди. Ташқи савдо сальдоси минус 2,1 миллиард долларга тенг, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан энерготашувчи ва нефть маҳсулотлари экспорти 78,5%га ошган. Шундан, табиий газ экспорти 1,9 баробар, химия саноати маҳсулотлари 5,3%га, пластмасса ва ундан ишланган маҳсулотлар экспорти 18,7%га кўпайган.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти мева-сабзавотлар етказиб беришнинг 73,4%га кўпайиши ҳисобига 58,9 %га ошган.
Импортнинг асосий таркибини машина ва ускуналар 33,8%, химия саноати маҳсулотлари 11,5 % ташкил қилади.