Биласизми?

Ўзбекистон футбол федерацияси: Терма жамоага хорижлик мураббий олиб келинади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи хорижлик мутахассис бўлади. 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол Федерациясига Умид Аҳмаджонов янги президент этиб сайланган эди.

ЎФФ матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон футбол федерацияси ўз олдига зудлик билан ҳал қилинадиган вазифаларни белгилаб олган. Улардан бири айнан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийини тайинлашдир.

«Айни пайтда янги раҳбарият миллий терма жамоага бош мураббий тайинлашда фақат хорижлик мураббийлар номзодини кўриб чиқмоқда», дейилади ЎФФ баёнотида.