Биласизми?

Ўзбекистон Discovery телеканали билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Сенатор Алишер Курманов мутасадди вакиллар Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб этиш мақсадида Discovery телеканали билан ҳамкорлик масалаларини ўрганиб чиқаётганини билдирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, айни пайтда ЎзМТРК «Дунё бўйлаб» каналининг халқаро имижини ошириш бўйича режалар тузилмоқда. Шунингдек, Mening fikrim веб-порталида «​Таълим»​ телеканалини очиш ҳақида мурожаат пайдо бўлди.​

«Бугун мамлакатимизда ёшларга ана шундай эътибор берилмоқда. Барча имкониятлар яратилмоқда. Бугун ёшларнинг таълим жараёнидаги муаммоларини ўрганиш, уларнинг ютуқларини оммалаштириш, ёшларнинг, айниқса уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида таълим ва фан соҳасига оид телеканал ташкил этиш керак», - дейилади мурожаат матнида.​

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЎзМТРК «Дунё бўйлаб» каналининг «Туризм 365» каналига ўзгартирилиши режага киритилгани ҳақида маълумот берилганди. ​