Ўзбекистон термаси 1−7 июль кунлари Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўққизта медаль соҳибига айланди. Унда 23 мамлакатдан 120 нафар боксчи қатнашди.
Самандар Холмуродов (49 кг гача вазн тоифасида), Фарруҳ Илҳомов (69 кг гача), Ражаббой Атаназаров (75 кг гача), Профсор Роримша (91 кг гача) ва Лазизбек Муллажонов (+91 кг) финалда ғолиб бўлиб, Осиё чемпионларига айланди. Gazeta.uz шу ҳақда ёзмоқда.
Лазизбек Муллажонов ва Нурдаулет Уланули.
Абдумалик Халаков (52 кг гача), Билолбек Мирзараҳимов (64 кг гача) ва Тимур Эргашев (81 кг гача) — «кумуш», Саиджамшид Жафаров (60 кг гача) эса бронза медали соҳиби бўлди.
Мусобақа натижаларига кўра Ўзбекистон умумий ҳисобда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали билан биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон (2−2−4) ва Япония (2−0−1) ҳисобда кейинги ўринларга сазовор бўлди.