Биласизми?

Нима учун Роналду Мессидан кучли? Бунга 5 сабаб бор

2015 йил, Лео Месси ўзининг бешинчи “Олтин тўп”ини қабул қилиб олди. Криштиану Роналду 30 ёшга кирди ва асосий рақибидан ортда қолмоқда.

Орадан икки йил ўтиб, дунёнинг энг яхшисига айланмоқда ва унинг тўхташ нияти йўқ.

“Етти нафар болаларим ва шунча “Олтин тўп”им бўлишини хоҳлайман”, - дейди футболчи баланд овозда.

Агарда амбицион равишда солиштирадиган бўлсак, барибир у энг яхшиси бўлиб қолмоқда.

Роналду ўзининг намунали фаолияти давомида кўрсатдики, одам ўз орзуларига етишса бўлади.

Португалиялик футболчи, Лео Мессини ҳар томонлама ортда қолдирди. 32 йилда бешинчи “Олтин тўп” – ғалабанинг сўнгги нишонаси.

Роналду ўзини ўзи машҳур қилди

Ёш Роналду Манчестерда дунёнинг энг яхши футболчиси бўла олмасди.

Ёрқин дебют, бироқ ундан кейин икки омадсиз мавсумни ўтказади. Ўзини қидириш эса юқори босим беради одамга.

Унгача Лео Мессини худди “уй гули”дек Хави ва Иньеста парваришлади. Криштиану эса дунёнинг энг зўри бўлишга интилди.

Португалиялик футболчи Рууд ван Нистелрой билан жанжалга борди ва Руни билан кичик тортишувдан кейин жамоадан кетишни истади.

Роналду йилдан йилга қаттиқ меҳнат қилди ва буни давом эттирмоқда. Табиат унингдек иқтидорни Лео Мессига бермади.

Фақатгина машғулотлар бу икки футболчини “ўзга сайёралик”ка айлантирди.

“Дастлабки, икки-уч кунда унинг устидан тинимсиз кулардик. У эса ҳар доимгидек ўз ишини бажарарди.

Бугун Криштианунинг ўзи ҳам “Юнайтед” ҳақиқий эркак қилиб тарбиялаганини тушунмоқда”, - дейди собиқ футболлчи Гари Невилл.

Икки ҳар хил турнирдаги омад

Месси – бир жамоанинг аъзоси. Аргентиналик футболчи бутун фаолиятини қулай зонада ўтказди.

У илк кунданоқ афсонавий футболчиларидек ҳаракат қилди ва “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчига айланди.

Роналду ҳар йили ўз ўйинини мукаммаллаштириб борди. Барча ҳужумчилардек гол уришга эмас, қанотларда финтлар қилишга ҳам уруниб кўрди.

Криштиануни “Барселона”даги Месси каби “Юнайтед”да бундай қўллаб қувватлашмаганди.

Португалиялик титуллар олиш учун репутациялар қилишга мажбур бўлди. Месси ўз шериклари билан барчасига тайёр бўлиб, Европани забт этаётган бир вақтда Роналду бунга тайёрланаётганди.

Месси ҳам Премьер-лигада мана шундай омадли қатнаша олармиди?

Бу шундай саволки, унга жавоб бериш ҳам мушкул.

Роналду 2007/08 йилги мавсумда 34 ўйинда 31 гол урди ва жамоасини ЕЧЛдаги муваффақиятида катта ҳисса қўшди.

Худди бундай воқеалар унинг бошқа ҳаётида бўлгандек.

Ҳали ҳеч ким ўзининг илк “Олтин тўп”ини олганидан кейин, шу натижани 9 йилдан сўнг ҳам қайтара олмаган.

“Буюк Месси терма жамоаси ёки бошқа клубларда мана шундай натижаларга эриша олиши мумкиндир, бироқ бунга ишониш қийин.

У ҳар доим бошқа шароитларда ўйнай олиши мумкинлигини кўрсата олиши керак”, - Мино Райола.

Роналдудаги барча “Олтин Тўп”лар – обьектив совринлардир

Криштиану ҳали бирор марта ҳам индивидиул совринлар билан тақдирланмади.

2008 йил – жамоанинг энг яхши футболчиси. 2013 йилда назарий олиб қараганда бир ўзи термасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқди.

Ўша вақтда у яна бир рекордни қайд этди. Унда Кришти саралашда энг кўп гол урган футболчига айланди.

Бир йилдан кейин Роналду “Реал” билан ЕЧЛни забт этди.

Криштиану Роналду – жамоанинг ўтган мавсумдаги энг етакчи футболчиси.

Лионель Месси ҳам ўз “Олтин тўп”ларини ҳақли равишда қўлга киритди. Унинг ҳаётида битта ҳам қора белги йўқ.

Бироқ нима учун унга 2010 йилда “Олтин тўп” берилди?

Ўшанда Иньеста ва Хави жаҳонни забт этганида, Месси жамоаси билан ЕЧЛнинг финалигача етиб бора олмади.

Терма жамоа

Лионель Месси ва терма жамоаси – бу аргентиналикнинг қора чизиғидир.

Роналду ўзининг ёш ва унчалик кучли бўлмаган шериклари билан Европани забт этди. Лео эса ҳали ҳам термадаги илк совринини кутмоқда.

Шу боисдан ҳам уларни солиштириш кулгили. Аргентина ўзининг юлдузли таркиби билан Америка Кубогида уч бора омадсизликка учради.

Ҳаттоки ўша вақтда Бразилия ҳам “knok-down” ҳолатида эди.

Кўпчилик Леонинг Америка Кубоги-2016даги финалини эслашади. Якун қандай бўлди? Мағлубият.

“Марадона – у шунчаки футболчи эмас, етакчидир. У ҳар доим якка ўзи қандай ютиш кераклигини билган.

Мессида эса бундай сифатлар йўқ. Унинг ҳаракатлари эса футболда таъқиқланмаган.

Марадона ҳар дақиқада оёғи синиши мумкинлигини билган ҳолда ҳам яхши “ижод қилган”, - Рууд Гуллит.

Статистика

Агарда уларнинг голли ҳаракатларини солиштирадиган бўлсак, Криштиану Мессини анча ортда қолдиради. Унинг “Реал”даги графиги – ўйинидан голлари кўпроқ.

Мессида эса бу натижа бир ўйинда ўртача 0,8тага тенг. Роналду – тарихдаги биринчи футболчи. У 6 мавсумдан бери 50тадан ортиқ гол урмоқда.

2017 йил

“Олтин тўп”ни Роналдуга бериш - кўпчиликнинг норозлигига сабаб бўлди.

Бироқ ўтган мавсум португалияликнинг ҳаётидаги энг зўри бўлди. “Реал” Испания чемпионатини ютиб олди, тарихда илк марта бир клуб ЕЧЛда кетма кет иккинчи бор зафар қучди.

Роналду эса ҳар бир учрашувда ўзининг етакчи эканлигини кўрсатди.

“Ишонаман, мана шундай даражада яна бир неча мавсум ўйнай оламан. Месси билан рақобатимиз давом этади”, - дея айтиб ўтди Криштиану Роналду.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик 32 ёшли футбол юлдузи бугун, 8 декабрь куни “France Football” нашри томонидан тақдим этиладиган “Олтин тўп” совринига эга бўлди.

Шунингдек, мазкур соврин қўлга киритилгандан сўнг ўз муносабатларини билдириб ўтганди.

Акмалхон Эшонхонов

Манба: Qalampir.uz