Немис психотерапевти Носсрат Пезешкиан инсон танасида хасталиклар келтириб чиқарадиган сўзларни аниқлаб, уларни батафсил ўрганиб чиқиб, уларнинг ҳаёт учун чиндан ҳам хавфли эканига амин бўлди.
Тана аъзолари иштирокидаги нутқ, яъни тана аъзолари иштирокида салбий мазмунга эга гапларда инсон қувватини сўриб олувчи яширин куч бор экан.
Мисол учун: "тоқатим тоқ бўлди", "бошим ачиб кетди", "юрагимни кемирди", "жигарим эзилиб кетди", "пешонам шўр экан", "нафасим бўғилиб кетди", "қонимни ичди", "сиқиб сувимни ичди" каби сўзларни кўп ишлатиш ҳар қандай соғлом инсоннинг саломатлигига путур етказар экан.
Биз буларни метафора ёки чиройли сўз ўйини деб қабул қиламиз, аммо булар аслида танамизга буйруқ бўлиб етиб келар, танамизга уларга бўйсунар экан.
Тилимизда ифодаланаётган сўзлар шунчаки хабар етказиб қолмасдан, касалликларни ҳам шаклланишига сабаб бўлар экан. Боиси мия инсон танасининг бошқарувчиси сифатида эгасига билинтирмаган ҳолда ўзида ифодаланаётган ҳолатларни танада юзага келтирар экан.
Тадқиқот давомида минглаб касалманд инсонларнинг сўз бойлиги ва кўп ишлатадиган сўзлари, айниқса салбий таъсирга эга бўлган сўкиш сўзлари ўрганилиб, таққослаб кўрилган.
Қуйидаги сўзлар касалликни чақириб, қўллаб-қувватлайди:
"Кўнглимни беҳузур қилди", "бирор нима ҳиқилдоғига келмоқ", "қалбим ағдар-тўнтар бўлди" каби гаплар асаб тизимини ишдан чиқарса, "Ғам юки елкамга тушди", "Ғамдан белим букилди" каби гаплар остеохондроз. яъни умуртқалар билан боғлиқ касалликларни, "Мени ғам еяпти", "умримни нимадир заҳарлаяпти", "ўзим ўзимга бегона", "ҳаётдан тўйиб кетдим" каби гаплар саратонга сабаб бўлади.
Шунингдек, ўз-ўзини ёмон кўриш, аччиқланиш, одамларни ёқтирмаслик каби одатлар ошқозон ва ичак касалликларини келтириб чиқарар экан.
"Жиғилдонини тешиб чиқмоқ", "Буйракдаги тошдай", "ўлгунича ишламоқ" – урологик хасталикларга, "жаҳлига эрк бериш", "кимгадир тупуриб қўймоқ”, "жиғилдонидан бўғмоқ" –бронхиал астма ёхуд зиққинафаслик, "қонини ичмоқ", "сувини сиқмоқ", "жонимдан ўтиб кетди" – қон касалликларига сабаб бўлади.
"Кўнглимга яқин олдим", "юрагим портлаб кетади", "юрагимга тегди" – юрак хасталикларини юзага келтирар экан.
Турмуш тарзимизда бундай салбий қувватга эга сўзларни кўплаб топиш мумкин.
Мисол учун, "Кўзларим кўр экан", "Тилим қурсин", "Эсим қурсин", "Ҳаётим заҳарланди" каби сўзларни ишлатишдан наф йўқ. Улар ҳаётимизни баттар оғирлаштириши мумкин.
Ўзбек халқида қарғишнинг ёмонлиги, у ҳар икки томонга хосиятсизлик олиб келиши айтилади. Шунингдек, бу каби ёмон гаплар ҳам умримизни ва саломатлигимизни шикастлайди. Яъни, биз нимани гапирсак – биз ўшамиз.
Доимо соғ-саломат бўлинг!