Оллоҳ таолони бизга берган неъматларини бир тафаккур қилсак, худдики инсон неъматлар ёмғири остида қолиб, ёмғирлардан хосил бўлган дарёда сузиб юргандек бўлади. Чунки бизга берилган неъматлар ҳақида чуқурроқ тафаккур қилсак, ўзимизни неъматлар дарёсида сузиб юрганлигимизга заррача шубҳа қилмаймиз.
Энди бир ўзингиз тасаввур ва тафаккур қилиб кўринг. Биргина бармоғи йўқ инсон, бешта бармоғи йўқ инсонни кўрганда неъмат қадрини билади. Беш бармоғи йўқ инсон, бир қўли йўқ инсонни кўрганда неъмат қадрини билади. Бир қўли йўқ инсон, икки қўли йўқ инсонни кўрганда неъмат қадрини билади. Икки қўли йўқ инсон, оёғи йўқ инсонни кўрганда неъмат кадрини билади. Оёғи йўқ инсон, қулоғи эшитмайдиган инсонни кўрганда неъмат қадрини билади. Қулоғи эшитмайдиган инсон, кўзи кўрмайдиган инсонни кўрганда неъматни қадрини билади. Кўзи кўрмайдиган инсон, ақлий-руҳий касал инсонлар ҳақида билганда неъмат қадрини билади. Ақлий-руҳий касал инсонлар, қиёмат тарозиси олдида хамма аъзолари соғ-саломат инсонларни кўрганда неъмат қадрини билади.
Акмал Курбанов