1.Ўзингизга қулай бўлган ҳудуддан чиқиб, ундан уоқроқ туринг.
Биз ўзимига қулай бўлган жойда бўлганимизда, аҳамиятга эга бўлган ҳеч нарса содир бўлмаслигига ишонаман. Одамлар кўпинча «Менга барқарорлик керак» деб айтишларини эшитаман. Мен бунга шунчаки «Барқарорлик оддий одамлар учун» деб жавоб бераман.
2. Ҳеч қачон таслим бўлманг.
Биринчи уринишда камдан-кам ҳолатда нимагадир эришилади. Сиз бунда нимагадир эришмаган бўлсангиз, ҳеч қандай иш чиқмайди, деган хулосага бориш керак эмас. Бу ишончли ёндошувни танлаганингизни англатади. Агар бу осон бўлмаса, ҳар бир одам уни бажариши ва сиз ўзингизни кўрсатишга ҳеч қандай имкон қолмасди.
3. Агар сиз таслим бўлишга тайёр бўлсангиз, ўз тахминингиздан кўра мақсадга яқин турган бўласиз. Мен қадрлайдиган ва ҳақ деб билган эски Хитой мақоли бор: «Ғалабагача бир оз муддат асосан кучлилар васвасага таслим бўлишади».
4. Сизни безовта қилаётган барча жиҳатларга тегишли: содир бўлиши мумкин бўлган ёмон нарсаларни олдиндан инобатга олинг. Бу «ёмон» нарсалар қандай кўринишда бўлишини майда тафсилотларигача тушуниб олинг. «Маълум» воқеаларнинг ёмон ривожи жуда кам ҳолатда «номаълум» воқеалар ривожидан оғир бўлади.
5. Ўз истакларингизга эътиборли бўлинг, фикрлар моддийлашини унутманг. Барчаси айнан сиз ўйлагандек содир бўлади.
6. Бир кунда уддасидан чиқиш мумкин бўлган иш ҳажмига киришинг. Сизнинг вазиятингиз қанчалик мураккаблиги аҳамиятга эга эмас. Келажакка тикилмасдан, айни дамда сизнинг олдингизда турган одатдаги вазифаларни ҳал этишга эътибор қаратсангиз, уларни уддасидан чиқиш мумкин. Сиз ҳар қандай муаммони кунлик вазифаларга бўлиб ташлаб, ҳал қилишингиз мумкин.
7. Доим олға интилинг.
Келажакка сармоя киритишни, камолотга етишишни, янги нимадир қилишни тўхтатманг. Ўз ишингини яхшироқ қилишда тўхтасангиз, у тамом бўлишни бошлайди. Ҳеч бўлмаганда ҳар куни яхши бўлиш учун кичкина бўлса ҳам мақсад қўйинг.
8. Қарорларни тезда қабул қилинг.
Фуқаролик урушида генерал Текумси Шерман шундай деган эди: «Бугун бажарилган яхши режа эртага амалга ошадиган зўр режадан яхшироқдир».
9. Ўзингиз учун аҳамиятли бўлган барча нарсаларни чамалаб, баҳоланг. Бу ҳақиқат. Назоратингиз остида бўлган ва чамаланган нарсалар ривожланади.
10. Назоратсиз қолдирилган нарсалар барпод бўлади. Агар ўзингизга номаълум бўлмаган муаммоларни аниқламоқчи бўлсангиз, қанчадир вақт давомида эътиборингизсиз қолган соҳага нигоҳингизни қаратинг. Муаммолар айнан шу ерда бўлишига кафолат бераман.
11. Рақибларингизни кузатиб боринг, лекин кўпроқ эътиборни ўзингиз шуғулланаётган ишга қаратинг. Рақибларингизни кузатаётганингизда, эсда тутинг, узоқдан масофадан қараганда барча нарсалар яхши бўлиб кўринади. Ҳатто сайёрамиз узоқ масофага учиб кетса маскан бўлиб кўринаверади.
12. Ҳеч кимга ва ҳеч қачон сизни қўрқитишларига йўл қўйманг. Бизнинг жамиятимизда тенглик бўйича қонунларимиз ва шарт-шароитларимизда бошқалар каби ўз ишингиз билан истаганингизча шуғуллана оласиз. Шарт шундаки, сизнинг фаолиятингиз қонуний бўлиши керак.
13. Ҳеч қачон ҳаётдан адолатни кутманг. Ҳаёт адолатсиз. Сиз ўзингизга тўсиқларни яратасиз. Агар сиз учун ягона маълум адолат автобусда йўл ҳақи тўлови бўлса, ёмон бўлмайди. (таржимонинг изоҳи: бу ерда сўз ўйини кетмоқда: фаир (адолат) и фаре (йўл ҳақи учун тўлов).
14. СОНЙ корпорациясининг асосчиси Масура Ибука ишонч билан қайд этган «Сиз бошқаларни шунчаки кузатсанги, ҳеч қачон технология, бизнес ёки қандайдир бошқа соҳада муваффақиятга эриша олмайсиз». Ўз муаммоларингизни ўзингиз ҳал қилинг. Муаммоларингизни мустақил равишда ҳал қилсангиз, бинеснинг олдинги томонида бўлишингизни кўрсатасиз. муаммоларингизни ҳал қилиш
15. Ўзингизни ҳаддан ташқари жиддий муҳокама қилманг. Кўпинча эришган нарсаларингизнинг камида ярми – бу муваффақиятнинг натижасидир. Ҳеч биримиз ўз ҳаётимизни ўзимиз назарда тутгандек
назорат қила олмаймиз.
16. Ҳаётда доим табассум қилиш учун сабаб бўлади. Уни топинг. Сизга омад кулиб боққан, чунки сиз тириксиз. Ҳаёт қисқа.
Хуршида Хоним