Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионати Ўзбекистоннинг мутлақ устунлиги билан кечди, деб ёзмоқда Sof.uz. 10 вазн тоифасидаги баҳсларда 9та вазн тоифасидаги вакилини финалга олиб чиққан терма жамоа барча финал учрашувларини ўз фойдасига ҳал қилди ва 9та олтин медалга эга чиқди.
+91 килограмм бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилган Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Камишбек Конкабаевга қарши жангда устунлик қилди ва қитъа биринчилигини чемпион сифатида якунлади.
Шу тариқа тўққизинчи олтин медалга эга бўлган Ўзбекистон терма жамоаси мутлақ рекорд натижа кўрсатди.