Биласизми?

Мусофирликдан чиққан 5 нафар муваффақиятли инсонлар

"Мен на Афина, на Юнонистон фуқароси эмасман. Мен бутун жаҳон фуқаросиман", деган эди файласуф Диоген. Одамлар бир манзилдан иккинчи манзилга кўчар эканлар, улар ўзлари билан маданият, тафаккур ва илм-фан тараққиётини, ўша манзил келажагини ҳам олиб келадилар.

Бугун ҳам – Ер юзида уруш, шахсий режалар туфайли Ватанини ташлаб чиққан миллионлаб инсонлар ўзларини тинч-осуда юртларга уришмоқда. Гап қочоқ-муҳожирлар ҳақида кетар экан, уларга эргашаётган гўдакларнинг келажак эгалари эканлигини унутмаслик лозим. Қуйида инсонлар ҳаётини ўзгартира олган, ўз соҳаларида беқиёс бўла олган 5 нафар мана шундай муҳожирлар ҳақида маълумот берамиз.

  1. Стив Жобс

Инсониятга iPhone мисолидаги рақамли технология қулайликларини яратиб берган Стив Жобснинг ота-онаси келиб чиқиши суриялик бўлган муҳожирлар эдилар. Гарчи, у америкалик ота-она қўлида улғайган бўлса ҳам, Стив Жобсдек технология даҳосини инсоният ва Америкага сурияликлар туҳфа қилишган.

  1. Далай Лама

Муқаддас Далай Лама Тибетдан қувилиб, Ҳиндистондан бош-пана топганида 24 ёшда бўлган. 1933 йилда Тибетда таваллуд топган Далай Ламанинг ота-онаси деҳқонлар бўлишган. У Тибетнинг илоҳий-маънавий йўлбошчиси этиб тайинланганида бор-йўғи 5 ёшда бўлган.

  1. Альберт Эйнштейн

Тасодифни қарангки, буюк математик олим ва замонавий физика назариясининг асосчиси, 20-асрнинг беқиёс даҳоси, Нобель мукофоти соҳиби Эйнтшейн ҳам муҳожирликда умр кечирган. Германия ҳукумати Нацистлар партияси ихтиёрига ўтгач, ҳатто Эйнтшейн боши учун катта пул ҳам тикилади. Физикнинг кўплаб қўлёзма-китоблари Гитлернинг гулханларида ёқиб юборилади. Унинг немис яҳудийси бўлгани тақдирини ўзгартитиб, 1933 йилда АҚШга кетишига сабаб бўлади. Аммо тақдирнинг бу қарори унинг буюк олим бўлиб етишишига тўсқинлик қила олмади.

  1. Жеки Чан

Номи олдидан "америкалик", "хитойлик", "гонгконглик" актёр деган нисбатлар бериладиган жаноб Чаннинг болалиги ҳам ҳавас қиларли даражада ўтган эмас. Гарчи, Хитойда туғилган бўлса ҳам, Жеки Чан тез орада Хитойдаги фуқаролар уруши боис қочоқлар сафида ота-онаси билан мамлакатни тарк этиб, Австралияга йўл олади. Куч-ғайратга тўла Жеккининг ўтли йигитлик йиллари Канберрада ўтган. Фаолиятини каскадёрликдан бошлаган бўлса ҳам, Жекки Чан жаҳоннинг энг олди актёрларидан бирига айланди. Бунда унинг тил ва эл билиши қўл келган.

  1. Педро Кучинский

Яқиндагина Перуда бошланган президентлик сайловларида номзодини илгари сурган Пабло Педро Кучинсий асли келиб чиқиши польшалик бўлган яҳудий оила фарзанди. Унинг отаси – Максим Кучинский Нацист партиясининг тазйиқидан сўнг мамлакатни тарк этган. Педро Кучинский бир неча йиллар мобайнида Жаҳон банкида, Перунинг Марказий банкида, халқаро ва маҳаллий нуфузли лавозимларда фаолият кўрсатган. Айни пайтда унинг Перу президентига айланиш эҳтимоли жуда юқори.