Биласизми?

Москвада Президент Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилиши мумкин

Россия федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали ўрнатилиши мумкин, деб ёзади riamo.ru сайти.

«Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида мухтарам Каримовнинг ҳайкалини, албатта, ўрнатиш керак ва ёдгорлик учун муносиб жойни белгилаш жуда муҳим. Бу халқимиз биродарлигининг рамзи бўлади», - дейди Маданият ва оммавий коммуникациялар бўйича Москва шаҳар Думаси раиси Евгений Герасимов.

У, шунингдек, Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ривожида ва ўзбек халқининг фаровонлиги йўлидаги хизматлари беқиёс эканини таъкидлади.

«У Собиқ иттифоқ даврида ва ундан кейин ҳам кўплаб миллатларни бирлаштирган етакчи эди. У кўплаб одамларнинг ҳурматини қозонган улкан шахс. Каримов тинчлик ва аҳилликни таъминлаш учун жуда кўп меҳнат қилди, - дейди Герасимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир ҳасталикдан сўнг, 78 ёшида вафот этди ва 3 сентябрь куни туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига дафн қилинди.